Жиззахда 3-4 киши ёш йигитни “самосуд” қилди

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида 3-4 киши фуқарони “самосуд” қилиб, ургани акс этган видео тарқалди. Унда бир болани айблаб, ўлдириш, ҳаттоки далага кўмиб юбориш билан таҳдид қилинганини кўриш мумкин.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни фуқаро Т.З Шароф Рашидов тумани Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. У ўзига олдиндан таниш бўлган Э.О, И.Д ва Н.Ш. унинг муқаддам ижтимоий тармоқ орқали юборган расмини ўзаро муҳокама қилиш учун чақириб, турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб-тепиб, тан жароҳати етказгани ва ушбу жараённи видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатгани сабабли қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 20 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг