Жиззахда 12 ёшли ака икки синглисини машинада “катайса” қилдирди (видео)
Жамият
−
15 Октябрь 2023
55642Жиззах вилоятида 5-синф ўқувчиси икки нафар синглиси билан машина бошқаргани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 12 ёшли бола машина ҳайдаб кетаётган вақтда йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан тўхтатилган. Аниқланишича, 5-синф ўқувчисининг ёнида икки синглиси ҳам бор бўлган.
Болаларнинг онаси билан олиб борилган профилактик суҳбат чоғида у соғлиғида жиддий муаммолар бўлгани учун ўғлига машина ҳайдашга рухсат берганини айтган.
“Кечиринг, қўрқиб қолдим, бошқа машина ҳайдамайман”, дея узр сўраган бола.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Ғиждувон туманида Spark машинасига 25 нафар болани миндириб олган аёл тўхтатиб қолинган эди. Аниқланишича, хусусий боғчада ишловчи ҳайдовчи аёл болаларни уйларига шу тарзда олиб кетаётган бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь