Бухорода 25 болани олиб кетаётган Spark тўхтатилди (видео)

Жамият

image

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида Spark машинасига 25 нафар болани миндириб олган аёл тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, хусусий боғчада ишловчи ҳайдовчи аёл болаларни уйларига шу тарзда олиб кетаётган вақтда вилоят йўл ҳаракати инспекторлари томонидан тўхтатиб қолинган. 

Юқоридаги кадрларда болаларнинг камида беш нафари олд ўриндиқда, уч нафар бола юкхонада, қолганлари эса орқа ўриндиқ ва улар оралиғидаги жойда кетаётганини кўриш мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчининг маҳалласида масъуллар ва кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинган. Бироқ манбада ҳайдовчига нисбатан қандай жазо чораси қўлланилгани ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Ғиждувон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made