Жиззахда ҳокимлик ерини сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди
Жамият
−
25 Апрель 4676 1 дақиқа
Жиззах вилоятининг Бахмал туманида фуқаро ҳокимлик тасарруфида бўлган ерни сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиззах вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бахмал туманида яшовчи фуқаро ҳокимлик тасарруфида бўлган “Мўғол” ҚФЙ ҳудудидаги 40 сотих ер майдонини ноқонуний ўзлаштириб олиб, бошқа бир фуқарога 205 млн сўм эвазига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланганди.
Live
Барчаси