Жиззахда ҳам жиноий гуруҳларга аъзо шахслар қўлга олинди
3-саҳифа
−
08 Декабрь 2023
13307Жиззах вилоятида ҳам “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларни қўлга олиш ва уларнинг жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Билдирилишича, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейдлар давомида ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 3 нафар шахслар қўлга олиниб, 12 нафар шахсларга жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахслар ушланган.
Худди шундай вилоят ҳудудида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, жиноят содир етишга мойил 20 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида махсус профилактик тадбирлар ўтказилган. Натижада ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келган 10 нафар шахслар аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Бухоро, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида тезкор профилактик тадбирлар доирасида жиноятчиликда гумонланган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси