Жиззах вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият 2122
image

Нодирбек Мухторович Ражабов Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Вилоят ҳокимининг тегишли қарори жорий йилнинг 10 октябрь куни имзоланди.

Нодирбек Ражабов 1972 йилда Жиззах вилояти Зарбдор туманида туғилган. 1996 йиилда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ўзоқ йиллар давомида банк соҳасида турли хил лавозимларда фаолият олиб борган.

Нодирбек Ражабов Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифати ишлаб келаётаганди.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Ражабовдан олдин, Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган Ғанишер Абдукаримович Маматқулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 августдаги қарори билан Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 2.9
t
×
×