Жиззах шаҳрига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
12:20 3220 1 дақиқа
Бугун, 10 июнь куни Акбар Сакиев Жиззах шаҳри прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят прокуратураси тизимидаги муҳим ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Жиззах вилоят прокурори Бахтиёр Иброҳимов бошчилигида ўтган йиғилишда шу вақтга қадар Жиззах шаҳар прокурори вазифасида фаолият юритган Музаффар Маматович Маматов хизмат фаолиятидаги юқори натижалари ва касбий салоҳияти инобатга олиниб, Жиззах вилояти прокурори ўринбосари лавозимига тайинланган.
Жиззах шаҳар прокурори вазифасига шу кунга қадар Мирзачўл туман прокурори лавозимида самарали фаолият юритиб келган Акбар Ҳосилбекович Сакиэв тайинланган.
Йигилиш якунида янги лавозимларга тайинланган раҳбарларга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, масъулиятли вазифаларини сидқидилдан бажариш ҳамда юрт равнақи ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги ишларига юксак ишонч билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Акбарович Холбоев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Қаҳрамон Исроилов тайинланган эди.
Live
Барчаси