Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилояти ДСБ бошлиқлари ўзгарди
Local
−
18 March 2020 20410 1 minute
Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармалари раҳбарлари ўзгарди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Юнусжон Зоҳидович Насимжонов Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Юнусжон Насимжонов 1967 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Юнусжон Насимжонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шукуруллохон Холматхонович Нисбатхонов Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади. Шукуруллохон Нисбатхонов 1969 йил Фарғона вилоятида туғилган, янги лавозимига тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Равшан Исакджанович Раимов Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Равшан Раимов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг янги тайинланган бошлиғи бундан аввал Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August