Жиззахда давлат архивидаги 3 мингга яқин ҳужжатлар “макулатура”га топшириб юборилди

3-саҳифа

image

Жиззахда давлат архиви сақловида бўлган ҳужжатлар макулатурага топшириб юборилгани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Жиззах вилояти прокуратурасига юборилган. Бу ҳақда “Ўзархив” агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 май куни Жиззах вилояти давлат архиви сақловидаги ҳужжатлар йўқолгани аниқланган. 

Жиззах вилояти давлат архиви сақловида бўлган ҳужжатларидан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган ва тезкор қидирув ишлари натижасида 2 660 с. б. ҳужжатлар Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида жойлашган иккиламчи қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш масканидан қайтариб олиб келинган.

Ҳозирда, Жиззах вилояти давлат архивида навбатдан ташқари архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини тўлиқ текшириш амалга оширилмоқда. Шунингдек, архив биносининг видеокузатув камералари ишчи ҳолатига келтирилган. 

Булардан ташқари, мазкур ҳолат бўйича “Ўзархив” агентлигининг Ишчи гуруҳ томонидан Жиззах вилояти давлат архивида хизмат текширув ўтказилди. Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Жиззах вилояти прокуратурасига юборилган. 

Мазкур ҳолат бўйича, Жиззах вилояти прокуратураси ва Жиззах вилояти ички ишлар органлари томонидан текширишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳолат бўйича қўшимча тафсилотлар Агентлик томонидан тақдим этиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзархив

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг