Адлия вазирлиги ҳузуридаги 2 агентликка раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
02 Июнь 2023
7414Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган Персоналлаштириш ҳамда Ўзархив агентликларига директорлар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Улуғбек Шуҳратович Тошхўжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори лавозимига тайинланган.
Улуғбек Тошхўжаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Улуғбек Тошхўжаев 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини (бакалавр), 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби (магистратура)ни тамомлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Улуғбек Юсупов Миртолибович Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директорлигига тайинланди.
Улуғбек Юсупов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Улуғбек Юсупов 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон 2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда ҳукуматга бўйсунувчи мустақил ижро этувчи ҳокимият органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилганди. Хусусан, “Ўзархив” агентлиги ва Давлат персоналлаштириш маркази Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Шерзод Миржалилович Рабиев Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси