Жисмоний шахслар учун ижаранинг минимал ставкалари оширилди
Жамият
−
12 Декабрь 2019
6846Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қонун билан ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.
Улардан 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланилади. Бу ҳақда "Норма" хабар берди.
Солиқлар пасайтирилишига йўл қўймаслик учун 2014 йилдан буён ҳукумат кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришнинг энг кам ставкаларини белгилайди. Ижарага берувчи ўзининг мол-мулкини жуда арзон ёки ҳатто бепул тақдим этишга ҳақли. Бироқ бюджет бундан зиён кўрмаслиги керак. Ижаранинг белгиланган энг кам ставкаларидан келиб чиқиб, 12 фоиз ЖШДСни тўлашга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан ставкалар индексация қилинган:
• нотурар жойлар учун – 15-25 фоизга. Тошкент шаҳридаги нотурар кўчмас мулк бўйича ижаранинг энг кам ставкалари ҳаммасидан кўп ўсди – ойига 1 кв.м. учун 25 минг сўм;
• автотранспорт воситалари учун, ўртача – 6 фоизга.Фуқаролар мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларга 2020 йилда 12 фоиз ставка бўйича ЖШДС солинади.
Эслатиб ўтамиз, юридик шахслар учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳар йили вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь