Жиру Франция терма жамоасида ўйнаган энг кекса футболчига айланди

Спорт

image

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Ирландияга (1:0) қарши бўлиб ўтган Евро-2024 саралаш учрашувида иштирок этди. 

Футболчи 36 ёшу 178 кунлигида терма жамоа сафида ўйин ўтказди. Бу форвардни 2000 йилдан бери Франция терма жамоаси сафида расмий ўйинда ўйнаган энг кекса ўйинчига айлантирди.

Жиру 36 ёшу 164 кунлигида Франция терма жамоасида ўйнаган афсонавий ҳимоячи Лилиан Тюрамнинг натижасини янгилади. 

Маълумот учун, Оливье Жиру Франция термаси сафида умумий 121 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган. Ҳужумчи Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Оливье Жиру Лилиан Тюрам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг