Жиру терма жамоадаги фаолиятини якунлашга ишора қилди

Спорт

image

“Милан” ҳужумчиси Оливье Жиру Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши тўғрисида фикр билдирди.

Форварднинг сўзларига кўра, унинг узоқ муддатли режалари йўқ ва бор эътиборини ҳозир олдида турган вазифаларга қаратади.

“Энг муҳими, жисмоний ҳолат ва мусобақаларга тайёр бўлиш. Мақсадим – бўлажак Европа чемпионати. Биз 2016 йилда деярли Европа чемпионатини ютгандик ва яна бу кубокни Францияга олиб келмоқчиман. Бу мен учун сўнгги турнир бўлиши мумкин, аммо келажакни олдиндан башорат қила олмайман”, дейди франциялик ҳужумчи.

Таъкидлаш жоиз, Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 

Жорий мавсумда Франция терма жамоасининг 37 ёшли футболчиси “Милан” сафида 16 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи 2021 йилнинг ёзидан буён Италия жамоасида тўп сурмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Оливье Жиру Милан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг