СССР сақлаб қолинганда Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг гази бизники бўларди – Жириновский
Олам
−
06 Март 2021
49153Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский сўнгги вақтларда яна собиқ Совет иттифоқи таркибида бўлган республикаларга ҳудудий яхлитликка таъсир қилувчи "таклифлар" билан чиқишни бошлади. У аввал ҳам бундай таклиф ва ҳудудий иддаолар билан чиққан.
Жириновскийнинг фикрича, агар ҳокимият халқ тарафини эгаллаб, СССРни сақлаб қолиш бўйича Бутуниттифоқ референдуми натижаларига эргашса, бугун мамлакат тўлиқ ҳудудий таркибила қолиши мумкин эди.
“Биз бутун ҳудудни сақлаб қолган бўлардик. Биз 300 миллион бўлардик. Қудратли иқтисодиётимиз бўларди. Ўзимизга тўқ бўлардик. Бугун жануб бизга бутун Африка, Исроил ёки Ғарбий Европадан олиб келинаётган нарсаларни берарди. Бизда ўзимизнинг мевалар, сабзавотлар бўларди. Полиз экинлари, пахта, узумлар. Тасаввур қиляпсизми, биз бугун нефть-газ бозорида монополист бўлар эдик. Озарбайжон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистоннинг барча гази бизнинг умумий бойлигимиз бўларди”, деган сиёсатчи “Комсомольская правда”.
Жириновский, агар СССР сақланиб қолса, референдум натижаларига кўра ҳудуд муаммоси ҳал бўларди ва мамлакат аллақачон 20 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилган бўларди. Ҳозир яна 22 (миллион – таҳр.) туғиларди.
“Буюк давлат бўларди. Қанчадан-қанча оилалар сақланиб қоларди. Ўшанда қўшма никоҳлардан Совет Иттифоқидан 22 миллион бола дунёга келарди. Аллақачон 50 миллион бўларди. Ҳеч қандай миллийлик бўлмасди. Миллийлик зўравонлик, пул билан эмас, аралаш никоҳ орқали иссиқ темир билан ёндирилади”, деган Жириновский.
Аввалроқ, Жириновский Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларга Россияга қўшилишни таклиф қилиб чиққанди. У мустақил республиклар РФга губерния сифатида кириши мумкинлигини айтган.