“Жигули”даги бир оиланинг 12 аъзоси ЙТҲда ҳалок бўлди
Олам
−
25 Август 2023
19881Украинанинг Винница вилоятида юк машинаси ва “Жигули” ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Бродетское посёлкаси раҳбари Игорь Ткачукнинг BBC'га маълум қилишича, “Жигули”да бўлганларнинг барчаси (12 киши), жумладан, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган олтита бола вақеа жойида вафот этган. Улар бир оила аъзолари бўлгани айтилмоқда.
Биринчи навбатда юк машинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузганликда гумон қилинаётган бўлса-да, Винница полицияси мазкур ЙТҲ бўйича аниқ версиясига эга эмаслигини ва тергов давом этаётганини тан олган.
“Жигули” ҳайдовчиси, ҳеч бўлмаганда, шунча одамни йўловчи автоуловида, шунингдек, кечқурун ва гавжум йўлда ташиш қоидасини бузганлиги аниқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрига кетаётган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар футбол мухлиси ҳалок бўлган эди. Шунингдек, Туркиянинг марказий қисмидаги Йозгат вилоятида йўловчи автобусининг ҳалокатга учраши оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси