Бразиляда ичида футбол мухлислари бўлган автобус ағдарилиб кетди

Спорт

image

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрига кетаётган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат қуруқлик транспорти Миллий агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 20 август куни Белу-Оризонти шоссесида содир бўлган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси “Коринтианс” футбол клуби мухлислари эди.

Автобус Бразилия чемпионати доирасида “Коринтианс” ва “Крузейро клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Сан-Паулуга қайтаётган бўлган. Машина салонидаги 46 кишининг 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлаган, 27 нафари эса турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. 

“Коринтианс” жамоаси аъзолари воқеадан чуқур қайғуда эканини маълум қилди ва қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, Бразилиянинг бошқа бир қатор футбол клублари ҳам уларга таъзия изҳор қилди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг марказий қисмидаги Йозгат вилоятида йўловчи автобусининг ҳалокатга учраши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарши чизиққа чиқиб кетиши оқибатида автобус 20 метр баландликдан қулаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ футбол Бразилия Коринтианс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг