Женнифер Лопезнинг даври ўтди: унинг концерти чипталари сотилмаяпти

Маданият-санъат

image

Америкалик 54 ёшли қўшиқчи, раққоса ва модель Женифер Лопезнинг концертлари учун аксарият ҳолларда чипталар сотилмай қолмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, яқинда хонанда чипталар сотуви пастлиги сабабли бир нечта шоуларини бекор қилган. Лопез яқинда ребрендинг қилиб, дастур номини “This is Me... Now”га ўзгартирган. У ҳатто ўзининг репертуаридаги энг яхши хитларини дастур листига қўшди,  аммо бу вазиятни ўзгартирмади. 

Шу сабабдан Лопез маслаҳат сўраб, чипталарининг сотуви бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллаган хонандалар – Мадонна ва Тейлор Свифтга мурожаат қилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг март ойида ҳам Женнифер Лопез бир нечта гастролларини изоҳсиз бекор қилганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мадонна концерт Женнифер Лопез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг