Женисбек Пиязов ҳайдовчиларни қармоққа илинтираётган радарлар ишини қоралади (видео) 

Жамият

image

Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов Тошкент вилоятида 15 дақиқа ичида 4 маротаба радарга тушди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида танқидий мурожаат йўллади. 

Женисбек Пиязов томонидан йўлланган видео мурожаатда ўзига тегишли бўлган транспорт воситасида Бўстонлиқ туманига олиб борувчи D 012 “Бектемир ш. – Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлида битта мобил комплексли мултирадар орқали унга 4 маротаба жарима белгилангани айтиб ўтилган.

У йўллаган видеомурожаат 1,5 миллиондан ортиқ кўришларга эга бўлди. Видеонинг изоҳлар бўлимида кўпчилик тармоқ фойдаланувчилари ҳолатга танқидий фикрлар билдирган. 

Женисбек Пиязов жарималарни тўлашдан қочмаслигини, бироқ бундай тартибдаги жарималарни тўлаш оддий халқ учун жуда оғир эканини айтган.

“Майли, мен тўлайман. Лекин бошқа одамлар қандай тўлайди, ойликка яшайдиганлар, шуни ҳам ўйланглар сизлар. Бошқалар дод деб юборса керак. Ўзи қонун-қоида борми сизларда!?” деган у.

Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўлларда ўрнатилган радарлар сонининг кўплиги, уларнинг ортидан жарималар миқдорининг кўплиги борасида йўллаётган мурожаатлари тобора ортиб бормоқда. Бундай ҳолат ҳолат кунига неча минглаб одамларда кузатилмоқда.

Бироқ, бундай тизимлар йўл хавфсизлигини ошириш ва тезликни назорат қилиш мақсадида ўрнатилган бўлса-да, баъзида улар фақат давлат бюджетини тўлдиришга қаратилган тарзда ишлаши мумкин, бу эса ҳайдовчиларнинг норозилигига олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

радар Женисбек Пиязов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг