Жефф Безос энг бой одамлар рўйхатида яна Маскдан ўзиб кетди

Бу қизиқ

image

Аmazon компанияси асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Илон Маскдан ўзиб кетди. Бу ҳақда "Bloomberg" нашри хабар берди. 

Унга кўра, Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаган. У саккиз ой давомида рўйхатда биринчиликни ҳеч кимга бермай келган Теsla, SpaceХ ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маскни ортда қолдирган. Бу Теsla акциялари нархи бир кун аввал 7 фоиздан кўпроққа тушиб кетгани билан юз берган.

Безоснинг бойлиги 200 миллиард долларни, Маскники эса 198 миллиард долларни ташкил этмоқда. “Bloomberg” нашри ўтган йилнинг октябрь ойида Аmazon асосчиси капиталининг қийматини 156 миллиард долларга баҳолаган эди.

Безос ва Маскдан кейин, учинчи ўринни LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) машҳур ҳашаматли товарлар ишлаб чиқарувчи француз трансмиллий компания эгаси Бернард Арно эгаллади. Унинг бойлиги 197 миллиард долларни ташкил этади.

Тўртинчи ўринда Meta раҳбари Марк Цукерберг (179 миллиард доллар), бешинчи ўринда эса Мicrosoft асосчиси Билл Гейтс (150 миллиард доллар) келтирилган.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жефф Безос Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг