ЖЧга йўл олган Азар “Реал” машғулотларида иштирок этди

Спорт 1020
image

Бельгия терма жамоаси билан ЖЧ-2022 турнирига йўлланма олган Эден Азар “Реал Мадрид” таркибида машғулотларда иштирок этди.

Бугун, 16 ноябрь куни “Қироллик клуби” футболчилари Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Гранада”га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш мақсадида машғулот ўтказишди. Унда ноябрь ойидаги ўйинлар учун терма жамоаларга чақирилмаган футболчилар иштирок этди. Терма жамоалардан қайтган бошқа футболчиларга эса бир кунлик дам олиш имконияти берилди.

Фақатгина Эден Азар бундан мустасно эди. Бельгиялик футболчи бир неча кун олдин Эстонияга (3:1) қарши ЖЧ саралаш ўйинида майдонга тушганига қарамай, машғулотларда қатнашишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Азар “қаймоқранглилар” бош мураббийи Карло Анчелоттининг ишончини йўқотгани ва қишда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эден 2019 йилнинг ёзида 120 миллион евро эвазига “Челси”дан Мадрид жамоасига трансфер қилинган. Ушбу мавсумда вингер барча турнирларда саккизта ўйин ўтказди ва битта голли узатмани амалга оширди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3
t
×