Жазоир БМТга Ғазо бўйича резолюция киритди. АҚШ яна норози

Олам

image

Жазоир БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Жазоир давлат телевидениеси хабар берди. 

Айтилишича, ҳужжат эртага, 20 февраль куни Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилади.

Қўшма Штатлар Жазоирнинг ташаббусига қарши чиқди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд кеча, 18 февраль куни Жазоир резолюцияси лойиҳаси "қабул қилинмаслигини" айтди. Дипломат Вашингтон лойиҳани рад этиш учун вето ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигига шама қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 8 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари БМТ Хавфсизлик кенгашида Бирлашган Араб Амирликлари томонидан тақдим этилган Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияга вето қўйганди. Ўшанда АҚШ резолюцияга қарши овоз берган Хавфсизлик Кенгашининг ягона аъзоси бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ БМТ вето Жазоир Хавфсизлик Кенгаши Ғазо резолюция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг