Жасурбек Жалолиддинов фаолиятини Фарғонада давом эттиради

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Жасурбек Жалолиддинов Фарғонанинг “Нефтчи” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Жалолиддинов “Нефтчи” билан 2 йиллик шартнома имзолаган. 

“Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Жасурга фарғоналиклар сафида янада ғайрат ва шижоат билан “Нефтчи” шарафини муносиб ҳимоя қилишида омад тилаймиз”, дейилади манба хабарида.

21 ёшли футболчи шу йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан бронза медалига сазовор бўлганди.

Жасур Жалолиддинов ўтган мавсум Ўзбекистон чемпионатида жами 20 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол муаллифига айланди ва 3 та голга ассистентлик  қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жасурбек Жалолиддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар