Жастин Гетжининг эҳтимолий рақиби маълум қилинди

Спорт

image

Енгил вазн тоифаси собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Жастин Гетжи навбатдаги жангини Дэн Хукерга қарши ўтказиши мумкин. Бу хақда “MMA Orbit” нашри хабар берди.

Манбага кўра, америкалик спортчининг кейинги жанги катта эҳтимол билан 9 март куни Лас-Вегасда ташкил этиладиган UFC 313 турнири доирасида Янги Зеландия вакили Дэн Хукерга қарши бўлади. Гетжи ҳам навбатдаги жанги ҳақида муносабат билдирди.

“Ҳали тасдиқланмади, аммо катта эҳтимол билан Хукер менинг кейинги рақибим бўлади. Промоушен раҳбарлари бу борада музокараларни бошлаб юборган. Чунки, икки-уч ой олдин UFC'га март ойида октагонга кўтарилмоқчилигимни маълум қилган эдим. Айни дамга келиб, турнир карди режалаштирилмоқда. Мен эса бу турнирга ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлик кўраман. Мен октагонга қайтяпман, аммо рақиб ўзгариб қолиши мумкин. Ахир бу-UFC”, дейди Гетжи.

Маълумот ўрнида, 37 ёшли америкалик жангчи охирги жангини 2024 йилнинг 13 апрелида UFC 300 турнири доирасида Макс Холлоуэйга қарши ўтказган ва жанг тугашига 1 секунд қолганида нокаутга учраган. Хукер эса сўнгги жангида Матеуш Гамротни очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Жастин Гетжи Дэн Хукер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг