“Жартепа” божхона пости талабалар учун очилди

Жамият

image

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги “Жартепа” божхона пости талабаларни ўтказиш учун очилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, пандемия сабабли шу кунга қадар талабалар Тожикистон Республикасига фақатгина “Сариосиё”, “Ойбек” ва “Плотина” чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиши мумкин эди. Бунда масофанинг узоқлиги ўз навбатида самарқандлик талабаларга қийинчилик туғдираётганди.

Эслатиб ўтамиз, пост орқали ҳозирча фақат Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишлари учун халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳамда талабалар ҳаракатланиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг