Жароҳат, кўз ёшлар, ғалаба завқи... Самбо бўйича ЖЧ якунланди

Спорт 4249
02

Кеча, 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган самбо бўйича Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 

Уч кун давом этган кескин ва шиддатли мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар умумий ҳисобда 11 та медаль қўлга киритишди – 3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза.

Олтин:

58 кг: Баҳодир Боқиев (жанговар самбо)
-88 кг: Ихтиёр Эшмуродов 
-98 кг: Нодиржон Мирхолиқов

Кумуш:

79 кг: Улуғбек Раҳмонов
50 кг: Сабина Давлатова
64 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
79 кг: Фурқат Рўзиев (жанговар самбо)
88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)

Бронза:

59 кг: Ибодатхон Оғажонова
71 кг: Истам Қудратов
+98 кг: Ҳакимжон Исмоилов (жанговар самбо)

Ушбу натижа орқали Ўзбекистон самбо терма жамоаси Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади. Биринчи ўринни ушбу спорт турининг ватани ҳисобланган Россия вакиллари эгаллаган бўлса (8 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза), учинчи поғона Беларусь спортчиларига (3 та олтин, 5 та бронза) насиб этди. 

Бунга қадар Роман Шокиров мураббийлигидаги самбочилар дунё биринчилигида бирор марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати ғолибларининг ҳар бири 4000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳиблари эса 3000 АҚШ доллари ва бронза медаль қўлга киритган самбочилар 2000 АҚШ долларидан пул мукофотларига эга бўлишди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.2
t
×