Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди
Жамият
−
18 Март 2020
5381Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
Унга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Соддалаштирилган тартиб қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
• маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
• жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
• худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси