Жарима балларига доир қарор лойиҳаси эълон қилинди
Жамият
−
21 Март
15776Кеча, 20 март куни ҳукуматнинг йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашга оид “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган.
Унга кўра:
- жарима баллари ҳайдовчилар биринчи қоидабузарликни содир этган кундан бошлаб кейинги йилнинг шу кунига қадар амалда ҳисобланади;
- жарима балларини ҳисоблаш даврида жами жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди ва жарима балларини ҳисоблаш янгидан бошланади;
- ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади;
- жарима баллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими E-jarimaball модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади. Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда E-jarimaball модули ёки махсус мобил илова орқали олиши мумкин;
- ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолати юзасидан эътироз билдирилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишлар кўриб чиқиш учун судларга юборилганда, жарима баллари судларнинг якуний қарорларига асосан ҳисобланади;
- ўн икки ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида кейинги жарима балларини ҳисоблаш даврида содир этган биринчи йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун биринчи жарима бали ҳисобланмайди. Бунда улар жазодан озод этилмайди;
- ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида мазкур қарор асосида тасдиқланадиган низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган кодекснинг моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этмаган тақдирда, уларнинг умумий жарима балларидан икки жарима балли айириб ташланади. Бунда ҳайдовчиларнинг жарима баллари умумий миқдори икки жарима баллидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.
Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима балидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.
Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун тўплаган ҳар бир баллари уларга SMS хабар юбориш орқали огоҳлантирилади.
Жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг электрон маълумотлар базаси жорий этилади.
Қарор асосида тасдиқланиши кутилаётган низом қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди:
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 3411-моддасида кўрсатиб ўтилмаган йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир моддаларга;
- Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган ёки транзит ҳаракатланиб ўтаётган чет эл транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига;
- Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ҳайдовчиларига (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий яшовчи шахслар, ушбу ташкилотларнинг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари бўлган ҳолатлар бундан мустасно).
Жарима баллари ҳисобланиши белгиланган моддалари ва жарима бал миқдорлари тўғрисидаги жадвал:
Қарор муҳокамаси жорий йил 4 апрелгача давом этиши белгиланган. 1 майдан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси