Ҳайдовчилар диққатига. Жарима баллари қандай ҳисобланади, қанча тўланади?

Жамият

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилди. Аммо кўп ўтмай бу тест режими тугайди ва ҳайдовчиларнинг ҳаётига яна бир “соққа ундириш” тизими кириб келади.

Жарима балларини ҳисоблаш тизимига кўра, эндиликда йўл ҳаракати иштирокчиларининг қоидабузарликлари автоматик тарзда дастурий таъминотда қайд этиб борилади ва қоидабузарлик учун ҳайдовчининг “кундалигига” балл қўйилади. Бироқ бу баллнинг яхшигина товони бор.

"Базавий ҳисоблаш миқдорига қараб жарима балларимиз белгиланган. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараварига 0,5 балл берилади ва шунга қараб туриб балларимиз ортиб боради. Жарима баллари ҳайдовчининг бир йил давомидаги биринчи содир этган ҳуқуқбузарлигидан бошлаб ҳисобланади ва келаси йил шу даврга қадар давом этади.  Шунингдек, жарима балларимиз лойиҳасида рағбатлантириш тизимлари ҳам мавжуд. Унга кўра, йил давомида умуман ҳуқуқбузарлик содир этмаган ҳайдовчида биринчи марта ҳуқубузарлик ҳолати еузатилса, ушбу жарима балл ҳисобланмайди. Бундан ташқари, ҳайдовчи 6 ойдан ошиқ вақт давомида умуман ҳуқуқбузарлик содир этмаса, унинг аввалги жарима балларидан 2 балл айриб ташланади", деди Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлим бошлиғи подполковник Илҳом Идиров.

" Жарима балларини ҳисоблаш Ўзбекистонга нима учун еерак?" деган саволимизга масъуллар “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун, ҳайдовчиларнинг сергаклигини ошириш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун”, дея баралла жавоб қайтаришди.

Бироқ эътиборингизга ғалати парадоксни келтирмоқчимиз. Аслида Ўзбекистондаги йўл транспорт ҳодисаларининг катта улуши йўл инфратузилмасининг яхши ташкил этилмаганига тўғри келади.

“2022 йилда содир бўлган 7636 та йўл транспорт ҳодисасидан 3 980 таси яъни 52% йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмаганлиги сабаб юзага келган. Уларни ҳам таҳлил қиладиган бўлсак, уларнинг:

а) 1168 таси яъни (15,5%) пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилмаганидан;
б) 641 таси (8,4%) велойўлаклар ташкил этилмаганидан;
д)  619 таси (8,1%) йўлни иккига ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмаган учун;
э) 435 таси  йўллар яхши ёритилмаганидан;
ф) 481 тасида (6,3%) пиёдаларнинг ҳаракатини таъқиқловчи тўсиқларнинг мавжуд эмаслигидан; 
г) 344 та (5%) ЙТҲ йўлларнинг торлиги сабаб келиб чиққан;”, деди Ички ишлар вазири ўринбосари, ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Бекмурод Абдуллаев

Хўш, аварияларнинг асосий сабаблари, йўл инфратузилмасининг нотўғрилиги, йўлларнинг яхши ёритилмагани ва бошқа бир қанча сабабларга боғлиқ экан, нега Ички ишлар вазирлиги, ЙҲХХ муаммога бошидан эмас оёғидан бошлаб ечим топмоқчи? Ёки бунинг сабаби яна ўша жарима ундириш, чўнтакни қаппайтиришми?
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жарима баллари Ҳайдовчилар диққатига

Баҳолаганлар

740

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар