ЖАРда карантинни бузган келин-куёв тўй куни қамалди
Олам
−
09 Апрель 2020
7206Жанубий Африка Республикасининг Эмпангени шаҳрида полиция ходимлари янги турмуш қурганларни карантин қоидаларини бузгани учун ҳибсга олишди. Бу ҳақда "The Mirror" нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 апрель куни полиция ходимлари тўйга "ташриф буюриб", келин-куёв, 53 нафар меҳмон ва бир руҳонийни ҳибсга олган. Таъкидланишича, ҳибсга олинган пайтда жуфтликка никоҳ ўқиб бўлинган эди.
Ҳозирда келин-куёвни қамоқ жазоси кутаётгани айтилмоқда. Шунингдек, ҳибсга олинганларга катта жарима солиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Африканинг бошқа мамлакатида карантин қоидасини бузган одамни тимсоҳ еб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, ЖАРда коронавирус билан боғлиқ 1 845 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 95 нафари соғайган, 18 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси
29 Октябрь