ЖАР стадионида ДХХ кубоги финал ўйини ўтказилади (видео)

Спорт

image

Республика бўйлаб минглаб ўғил қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) кубоги мусобақалари ҳал қилувчи паллага келди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган ҳаваскор жамоалар айни кунларда пойтахтда жам бўлииб, ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Бу галги воқеликнинг энг муҳим янгилигига эътибор қаратинг. Энди ДХХ кубоги учун қизлар ўртасида ҳам мини-футбол беллашувлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг Республика босқичи ўйинлари 21-25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ўтказилди. Эртага, 26 август куни соат 18:00 да ЖАР стадионида турнирнинг ҳал қилувчи, финал ўйини бўлиб ўтади. 

Таъкидлаш жоиз, баҳсларда ўзини намойиш этган сара футболчилар келгусида Ўзбекистоннинг профессионал футбол клубларига жалб қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол ЖАР ДХХ кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made