ЖАР Исроилни судга берди
Олам
−
30 Декабрь 2023
7878Жанубий Африка Республикаси БМТ Халқаро судига Исроилнинг 7 октябрдан бери Ғазо секторидаги қилмишлари юзасидан даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Халқаро суд ёзма баёнот берди.
Қайд этилишича, Жанубий Африканинг Исроилнинг Ғазо секторидаги фаластинликлар билан боғлиқ Геноцид конвенцияси доирасидаги мажбуриятларини бузганлиги асосида ариза берганлигини билдирди.
Баёнотда айтилишича, Жанубий Африка "2023 йил 7 октябрдан бери геноциднинг олдини ололмагани ва қирғинга тўғридан-тўғри ва очиқ-ойдин даъватни таъқиб қилмагани" сабабли Исроилга қарши чора кўришни талаб қилмоқда.
“Исроилнинг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги геноциддир, чунки улар айнан шу мақсадда содир этилган. Амалга оширилган ҳаракатлар Ғазодаги фаластинликларни йўқ қилишга қаратилган”, дейилади баёнотда.
Жанубий Африка Геноцид конвенциясининг 9-моддасига асосланмоқда.
Ушбу конвенциянинг 9-моддасига мувофиқ, қонунбузарлик содир этилган тақдирда, ҳар қандай иштирокчи давлат халқаро судга бузғунчига қарши даъво билан мурожаат қилиши мумкин.
Агар зарурат туғилса, суд процесс якуни бўлгунга қадар ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш тўғрисида вақтинчалик кўрсатма бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Бангладеш, Боливия, Жибути, Комор ороллари ва Жанубий Африка Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужумларини тергов қилишни талаб қилиб, Халқаро жиноий суд прокуратурасига мурожаат қилганди.
LiveБарчаси