Беш давлат Исроил устидан Халқаро жиноий судга мурожаат қилди
Олам
−
18 Ноябрь 2023
22619Беш давлат Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳужумларини тергов қилишни талаб қилиб, Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокуратурасига мурожаат қилди. Бу ҳақда ХЖС сайтидаги хабарда маълум қилинди.
Бу талаб Бангладеш, Боливия, Жибути, Комор ороллари ва Жанубий Африка томонидан киритилган.
Баёнотда қайд этилишича, Рим статутига мувофиқ, иштирокчи-давлат бошқа иштирокчи давлат ҳудудида содир этилган жиноятларни тергов қилиш учун ХЖС прокуратурасига мурожаат қилиши мумкин.
ХЖС 2021 йил 3 мартдан бошлаб Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда 2014 йил 13 июндан бери содир этилган суд юрисдикцияси доирасидаги жиноятларни тергов қилмоқда.