Жапаров янги Конституцияни имзолади. Қирғизистонда нималар ўзгаради? 

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатнинг янги Конституциясини имзолади, унда давлат раҳбари ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилган. Бу ҳақда мамлакат раҳбарининг расмий сайти хабар берган.  

"Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 5 май куни референдумда қабул қилинган Қирғизистон Республикаси Конституциясини имзолади", дейилган хабарда. 

Бундан ташқари, Қирғизистон раҳбари тегишли "Қирғизистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги қонунни тасдиқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 апрелида Қирғизистон Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, овоз беришда 36,75 фоиз сайловчилар қатнашган. 

Қирғизистоннинг янги асосий қонуни мамлакат Президенти ваколатларини кучайтиришни, парламент аъзолари сонини 120 кишидан 90 кишига қисқартиришни, шунингдек Ҳукумат устидан назоратни Президент маъмурияти раҳбарига ўтказишни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг