Жапаров Бельгияда Шарль Мишель билан учрашади
Олам
−
24 Июнь
3352Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 24-26 июнь кунлари Бельгияга боради ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан учрашади. Бу ҳақда Бишкекда журналистларга Қирғизистон давлати раҳбари маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбоқиев маълум қилди.
“Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров 24-26 июнь кунлари амалий ташриф билан Бельгия Қироллигида бўлади. 25 июнь куни давлат раҳбари Бельгия қироли Филипп билан учрашади. Шу куни Садир Жапаровнинг Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан расмий учрашуви бўлиб ўтади”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, бўлажак музокаралар чоғида “Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ва Бельгия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” муҳокама қилинади.
“Ташриф якунлари бўйича икки томонлама қўшма ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда”, деб таъкидлади Азимбоқиев.
LiveБарчаси