Жапаров 5 миллиард доллар қарзни ўз вақтида тўлашга ваъда беряпти

Олам

image

2023 йилдан 2028 йилгача Қирғизистон ҳар йили камида 400 миллион доллар миқдоридаги ташқи қарзини тўлаши керак бўлади. Бу ҳақда Садир Жапаровнинг бугун, 27 июль куни президентлигининг 500-кунида чоп этилган мақоласида айтилади.

“Кейинги 10 йил ичида биз охирги 30 йил ичида ривожланган ташқи қарзни тўлиқ тўлашимиз керак. Агар буни уддалай олмасак, мамлакатда номақбул муаммолар юзага келади”, дейилади мақолада. 

Жапаров 2020 йилда кун тартибида “Ташқи қарзни қандай тўлаймиз?” деган савол долзарб бўлганини эслатган. 

“Ўшанда иш ҳақини ошириш, мактаб ва йўллар қуриш, йирик лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳақида гап бўлмади. Юрт тинчлигини, халқимиз ўртасида ҳамжиҳатликни сақласак, бундан буён қарзимизни бир кун ҳам кечиктирмасдан, ўз вақтида тўлиқ тўлаш имкониятига эга бўламиз. Бунинг учун давлатнинг кучи етарли. Янги фойда манбалари пайдо бўлди”, дейилади мақолада. 

Жапаровнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда ташқи қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати АҚШ, Грузия ва Арманистонга қараганда барқарорроқ ҳисобланади.

Маълумот учун, Қирғизистоннинг жорий йилн май ойи охиридаги қарзи 5 миллиард 115,45 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. У республиканинг ташқи ва ички мажбуриятларидан иборат. Бу нисбат қуйидагича: 82,4% – ташқи, 17,6% – ички қарз.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг