Жанубий Осетиянинг Россияга қўшилиши бўйича референдум қолдирилди

Олам

image

Тан олинмаган Жанубий Осетия Президенти Алан Гаглоев республиканинг собиқ раҳбари Анатолий Бибиловнинг Россия Федерацияси таркибига кириш бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги фармонини Москва билан маслаҳатлашувлар якунланмагунча тўхтатди. Гаглоев тегишли ҳужжатни имзолаган.

Бундан ташқари, Гаглоев ўз фармони билан Россия Федерацияси билан маслаҳатлашувлар учун Жанубий Осетия Республикаси делегациясининг шахсий таркибини тасдиқлаган. Гаглоевдан ташқари унинг таркибига парламент спикери Алан Тадтаев, Олий суд раиси Олеся Кочиева, Марказий сайлов комиссияси раиси Эмилия Гагиев, Ташқи ишлар вазири Дмитрий Медоев, Президентнинг давлат маслаҳатчиси Константин Кочиев ва бошқалар кирган. Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Тан олинмаган Жанубий Осетиянинг собиқ раҳбари Бибилов жорий йилнинг 30 март куни республика Россия Федерациясига қўшилиш учун қонуний чоралар кўришини айтди. 13 май куни Жанубий Осетия Марказий сайлов комиссияси собиқ Президент Бибиловга республиканинг Россия таркибига қўшилиши бўйича референдум ўтказиш масаласидаги ҳужжатлар тўпламини маъқуллаган ва унга юборганди. У ўз фармони билан умумхалқ референдумини 17 июлга тайинлаган.

Жанубий Осетияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Алан Гаглоев ТАСС агентлигига берган интервьюсида, референдум Москва бунинг вақти келганини кўрсатса, ўтказилиши кераклигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Осетия

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг