Жанубий Кореяда туғилишни ошириш учун иш ҳафтасини қисқартириш таклиф қилинди

Олам

image

Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён туғилишни ошириш учун иш вақтини қисқартириш ва 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш орқали туғилишни кўпайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, у мисол тариқасида “Узоқ давом этадиган иш вақти ёшларнинг карьера ва оилани бирлаштиришига тўсқинлик қилади” номли тадқиқотни келтирган.

Унда жанубий кореяликлар йилига ўртача 1874 соат ишлаши кўрсатилган. Бу – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотидаги ўртача кўрсаткичдан 130 соатга кўпдир.

Шу муносабат билан мамлакатда 2030 йилгача иш вақтини ҳафтасига 40 соатдан 36 соатга қисқартириш, келгусида эса меҳнат ҳақини камайтирмаган ҳолда 4 кунлик иш ҳафтасини жорий этиш режалаштирилган.

Ҳозир Жанубий Корея ҳукумати ислоҳотлар режаси ва компаниялар учун субсидиялар тизимини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузяпти.

Касаба уюшмалари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, уни “демографик инқирозни ҳал қилишнинг ягона калити” деб атаган. Бизнес вакиллари эса иқтисодиёт учун хавф ҳақида огоҳлантирган. Хусусан, Корея банки ялпи ички маҳсулот ўсиши прогнозини 0,8 фоизга туширди, бу 1998 йилги Осиё инқирозидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Маълумот учун, Жанубий Корея дунёда туғилиш даражаси энг паст бўлган мамлакат. Бу мамлакатда ҳар бир аёлга ўртача 0,75 бола тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда 2014 йилдан бери биринчи марта туғилиш кўрсаткичи ошиб, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида мамлакатда 220 минг бола туғилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кўпдир. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея туғилиш иш вақти Ли Чжэ Мён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг