Жанубий Кореяда меҳмонхона ёниб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
22 Август
3118Бугун, 22 август куни Сеул ғарбидаги Пучон шаҳрида жойлашган меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар бермоқда.
Кённгги провинцияси ёнғин ўчириш штаби маълумотларига кўра, ёнғин тўққиз қаватли меҳмонхонанинг саккизинчи қаватида Жанубий Корея вақти билан соат 19:39 да бошланган.
Расмийларнинг маълум қилишича, ўт ўчирувчилар меҳмонларни қутқаришда давом этмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин. Улардан тўрт нафари юрак хуружига учраган, бошқалари эса деразадан шишириладиган матрасга сакраб тушганида жароҳат олган. Ўт ўчириш идоралари воқеа жойига 46 та техника ва 150 га яқин ўт ўчирувчини жўнатган.
Ички ишлар вазири Ли Санг Мин ўт ўчириш идоралари ва маҳаллий ҳукуматни барча мавжуд ходимлар ва техникалардан фойдаланган ҳолда ёнғинни ўчириш ва одамларни қутқариш учун ҳаракат қилишга чақирди.
LiveБарчаси