Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машғулотларни бошламоқда
Олам
−
12 Август
1616Жанубий Корея ва Америка Қўшма Штатлари Шимолий Кореянинг қуроллари ва кибер таҳдидларига қарши туриш учун ёзги йиллик ҳарбий машғулотларни бошлайди. Бу ҳақда “Reuter” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, машғулотлар жорий йилнинг 19 августидан 29 августигача давом этиши режалаштирилган. Машқлар барча соҳалардаги таҳдидлар, жумладан, ракета таҳдидлари, шунингдек, киберҳужумларга қарши туришга ёрдам беради.
“Иттифоқ оммавий қирғин қуролларини тўхтатиш ва ундан ҳимояланиш позициясини янада кучайтиради”, дейди Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси матбуот котиби полковник Ли Сунг Жун.
Унинг айтишича, Жанубий Корея ҳарбийлари бир вақтнинг ўзида фуқаролик мудофааси машғулотларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Хусусан, ўтган йилги каби 19 мингга яқин жанубий кореялик ҳарбийлар 48 раунддан иборат қўшма дала машғулотларида, дала манёврлари, ўқ отиш ва амфибия машқларида қатнашади.
Америка Қўшма Штатларининг Кореядаги кучлари матбуот котиби полковник Райан Дональднинг айтишича, йиллик машғулотлар Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги энг йирик машқлардан бири бўлиб, уларга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўмондонлигига аъзо давлатлар ҳам қўшилади.