Жанубий Корея разведка сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда
Технология
−
17 Февраль 2023
5102Корея Республикаси 2023 йил ноябрь ойида ўзининг биринчи ҳарбий разведка сунъий йўлдошини коинотга учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 17 февраль куни Миллий мудофаа харидлари бошқармасига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Миллий мудофаа харидлари бошқармаси вакиллари парламентда чиқиш қилиб, 2020 йилларнинг ўрталарида Сеул жами бешта шундай қурилмани ишлаб чиқаришни режалаштирилаётганини маълум қилган. Уларнинг Ер орбитасида пайдо бўлиши Жанубий Корея ҳарбийларининг КХДРдаги ҳамкасбларини кузатиш қобилиятини кучайтириши кутилмоқда. Мазкур лойиҳа тахминан 927 миллион долларга тушиши айтилган.
Маълумот учун, Шимолий Корея разведка сунъий йўлдошини ишлаб чиқишнинг якуний босқичи билан боғлиқ ракета учиришни 2022 йилда амалга оширган. Шимолий Корея расмийларига кўра, бу борадаги ишларни 2023 йил апрелига қадар якунлаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО давлатлари ҳам сунъий йўлдош разведка тизимларини бирлаштириб, ягона Aquilla тармоғини яратишга келишиб олган эди.
Алибек Бейжанов