Жамшид Қўчқоровга фахрий унвон берилди
Жамият
−
19 Октябрь
7436Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Анварович Қўчқоровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони берилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Унга кўра, ушбу унвон вазирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакат мустақиллиги ва унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, молия тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, муҳим дастурлар ва инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, Ўзбекистон тараққиёти ва халқ фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган ҳиссаси, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги фаолияти учун берилган.
Маълумот учун, Жамшид Қўчқоров 1964 йил 19 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган. 2020 йил 24 январь куни собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири этиб тайинланган. 2017-2020 йилларда Бош вазирнинг макроиқтисодий таҳлил ва башорат қилиш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, Ўзбекистон Молия вазирлигини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 3 август куни Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь