Жамол Қошиқчининг вафоти бўйича суд бошланди
Олам
−
03 Июль 2020
95022018 йилнинг 2 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони Бош консуллигига фуқаролик масаласини ҳал қилиш учун борган халқаро журналист Жамол Қошиқчи бинога кирганча, қайтиб чиқмаган эди. Мазкур воқеа бутун дунёни жумбушга келтирди. Орадан бир йилга яқин вақт ўтиб, Қошиқчи консулик биносиди ўлдирилгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Саудия Арабистонида ушбу иш бўйича беш судланувчи ўлимга ҳукм қилинган, яна уч кишига жами 24 йиллик қамоқ жазоси тайинланган эди. Ушбу ишда жами 11 киши жалб этилган. 25 март куни Истанбул прокуратураси Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинган 18 кишига қарши даъво аризасини тайёрлади. Унда уларга умрбод қамоқ жазоси талаб қилинган.
Бугун, 3 июль куни Истанбулда 20 нафар гумондор устидан суд иши бошланди. Суд мажлисида марҳум журналистнинг қаллиғи Ҳадича Ченгиз ва унинг адвокати иштирок этди. Унда Ҳадича Ченгиз ҳам гувоҳлик берди.
У консулликка кирди ва қайтиб чиқмади
2018 йилнинг 2 октябрь куни. Жамол Қошиқчи туркиялик Ҳадича Ченгиз билан оила қуришга қарор қилди. Туркия қонунчилигига кўра, у бўйдоқ эканини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак эди. У АҚШда истиқомат қилгани учун Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонасига мурожаат қилади. Никоҳ Истанбулда расмийлаштирилиши керак бўлгани учун АҚШдаги элчихона уни Истанбулдаги консулликка йўналтиради. Жамол Қошиқчи сентябрь ойининг охирларида Истанбулга келади. 28 июнь куни у Истанбулнинг Фотиҳ тумани маъмуриятига боради. Бу ерда ҳам ундан ўзининг бўйдоқлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади. Шу боис у 2018 йилнинг 1 октябрь куни Истанбул шаҳрида жойлашган Саудия Арабистони бош консуллигига йўл олади. У қаллиғидан ташқарида кутишини сўрайди ва ичкарига киради. Қошиқчига у сўраган ҳужжат эртага тайёр бўлишини айтишади.
Эртаси куни, 2 октябрда Жамол Қошиқчига консулликдан қўнғироқ қилишади ва у истаган ҳужжат тайёр бўлгани айтилади. Қошиқчи келишилган ҳолда эртаси куни соат 13:15 да қаллиғи Ҳадича Ченгиз билан консуликка келади. Ҳадича Ченгиз уни ташқарида кутиб таради. Журналист эса қўл телефонини киришдаги қоровулга қолдиришни ва ундаги маълумотлар бошқалар қўлига етиб боришини истамай, уни бўлажак турмуш ўртоғига беради.
Жамол Қошиқчи ичкарига киргач, Ҳадича Ченгиз уни сал кам икки соат кутади. Соат 15:30 да у қоровулнинг ёнига бориб, бўлажак турмуш ўртоғи Жамол Қошиқчининг ичкарига кириб кетгани, икки соатдан буён ундан хабар йўқлиги ва хавотир олаётганини айтади. Қоровул эса ичкаридаги ҳолатдан бехабарлигини маълум қилади.
Ҳадича Ченгиз эса Жамол Қошиқчининг яқин дўсти профессор Ясин Актайга қўнғироқ қилиб, бор гапни айтади. Аёл бир ярим соат давомида Саудия Арабистони консуллигига қўнғироқ қилади. Қайта-қайта уринишлардан кейин, консуллик масъуллари Жамол Қошиқчининг орқа эшикдан чиқиб кетганини айтади. Ҳадича бунга ишонмайди ва кутишда давом этади.
Кейинроқ маҳаллий полиция ва прокуратуранинг аралашуви билан воқеанинг асл ҳақиқатлари юзага чиқди.
Шу куни саҳарда Истанбулга Саудия Арабистонидан хусусий самолёт келиб қўнади. Унинг ичида эса 15 кишилик делегация бўлган. Самолёт шу куннинг ўзида соат 18:30 да яна Истанбулдан йўлга чиқади. Консулликдан чиққан “меҳмон”ларнинг қўлида эса жамадонлар бўлган. Ҳали исботланмаган далилларга кўра, Қошиқчи консулликда ўлдирилган ва унинг жасади бўлакларга бўлиниб, жамадонларда олиб чиқиб кетилган.
Суд давом этмоқда.
LiveБарчаси