Муҳаммад бин Салмон Туркияга келяпти. Эрдўған Қошиқчи фожиасини унутдими?
Олам
−
18 Июнь 2022
11932Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон жорий йилнинг 22 июнь куни Туркияга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 17 июнь куни жума намози адо этгач, журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.
“Чоршанба куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ташриф буюради. Анқарада, қароргоҳда биз ҳам уни қабул қиламиз. У ерда икки давлат делегациялари иштирокида учрашув ўтказамиз. Умид қиламизки, Туркия-Саудия Арабистони муносабатларини қайси даража ва савияга кўтара олишимизни баҳолашга фурсатимиз бўлади”, дейди Эрдўған.
Президентга кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига ҳамроҳлик қилувчи делегациялар аъзолари аллақачон Туркияга етиб келган.
Икки давлат Саудия тахти вориси ташрифи чоғида бир қанча келишувларни имзолайди, чунки Туркия бошига тушган оғир иқтисодий қийинчиликлар, жумладан, миллий валютанинг мисли кўрилмаган қадрсизланиши ва йиллик инфляция суръатларининг кескин ошиб кетиши шароитида Тукркия ғарбий бўлмаган ҳамкорлардан молиявий ёрдам сўрамоқда.
Эрдўған апрель ойи охирида Саудия Арабистонига ташриф буюрган ва Умра зиёрати олдидан шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашган эди.
Саудия Арабистони ва Туркия Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг 2002 йилда Эрдўған ҳокимиятга келганидан сўнг анча ишончли бўлган ёмонлашуви Қатар атрофида араблараро инқироз бошланган 2017 йил июнига тўғри келади. Кейинчалик Анқара Форс кўрфазидаги ушбу ярим орол амирлиги томонини олди ва бу унинг Ар-Риёд билан рақобатлашишига олиб келди. Кейинги йилларда Саудия-Туркия қарама-қаршиликлари рўйхати Сурия, Миср, Ливия ва Ливан билан тўлдирилди.
Қошиқчи иши
Ушбу ташриф сўнгги икки йил ичида тарихий ташриф бўлиши кутилмоқда. Боиси икки мамлакат ва билвосита давлат раҳбарларининг муносабати Ар-Риёд сиёсатига оид танқидий мақолалари билан танилган “The Washington Post” газетаси журналисти Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида ўлдириб, жасади бўлаклаб йўқ қилинганидан кейин ёмонлашган эди. Қошиқчи 2018 йилнинг 2 октябрь куни ўз Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консулхонасига ташриф буюрганида ғойиб бўлган. 20 октябрь куни Саудия расмийлари журналист тўқнашув натижасида дипломатик ваколатхона биносида ўлдирилганини тан олган.
2021 йил февраль ойида АҚШ Миллий разведка бошқармаси 2018 йилда тайёрланган, аммо собиқ Президент Дональд Трамп маъмурияти томонидан жамоатчиликка эълон қилинмаган саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг қатли бўйича ҳисоботни эълон қилди.
Ушбу ҳисоботда Қошиқчининг ўлдирилишини маъқуллаган шахс Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон экани кўрсатилган.
Қироллик Бош прокуратурасининг расмий вакили қотилликда айбланган саккиз кишининг беш нафарига 20 йил қамоқ жазоси тайинлангани, бир киши ўн ва яна икки нафар айбланувчи етти йилга қамалганини маълум қилди.
Расмий Анқара мазкур қотиллик бўйича судни Саудия Арабистонида эмас, балки Қошиқчи ўлдирилган Истанбулда ташкил этилиши тарафдори эканини маълум қилиб, Ар-Риёдни журналистнинг қотиллигига алоқадорларни экстрадиция қилишга чақирди.
2019 йилнинг декабрь ойида Саудия Арабистонида ушбу иш бўйича беш судланувчи ўлимга ҳукм қилинган, яна уч кишига жами 24 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ушбу ишда жами 11 киши жалб этилган. 25 март куни Истанбул прокуратураси Қошиқчини ўлдиришда гумон қилинган 20 кишига қарши даъво аризасини тайёрлади. Унда уларга умрбод қамоқ жазоси талаб қилинган.
Жорий йилнинг апрель ойида Туркия Адлия вазирлиги журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича ишни Саудия Арабистонига ўтказишга қарор қилди.
Айтилишича, Саудия Арабистони дипломатик миссиясидаги шов-шувли қотилликка алоқадор ишда 26 киши иштирок этмоқда. Тергов доирасида Саудия Арабистонидан Қошиқчини ўлдириш учун келган 15 кишидан саккиз нафарининг шахси аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь