Эрдўған Умра зиёратини адо қилди (видео)
Олам
−
29 Апрель 2022
13102Икку кунлик ташриф билан Саудия Арабистонига борган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Макка шаҳрида Умра зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, 28 апрель куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауднинг таклифига биноан турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған билан икки кунлик зиёрат доирасида Саудия Арабистонига борган. Дастлаб Эрдўған Қирол Салмон билан ёпиқ эшиклар ортида учрашган.
Сўнг, Туркия Президенти Саудия Арабистонида умра зиёратини амалга оширган. Президент Эрдўғанга матбуот котиби Иброҳим Калин, Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Ички ишлар вазири Сулейман Сойлу, Савдо вазири Меҳмет Муш, Адлия вазири Бекир Боздаг, Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ҳамроҳлик қилган.
Қирол Салмоннинг буйруғи билан Туркия Президенти ва делегацияси учун эшиклари очилган Каъбада Эрдўған намоз ўқиган.
“Президент Эрдўғаннинг Каъбага қилган умра зиёратидан фотосуратларни баҳам кўрган Эсенлер шаҳри ҳокими ва “I M Ak Party” гуруҳи раиси ўринбосари Меҳмет Тевфик Гўксу “Умрангиз муборак бўлсин” дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасида табрик йўллади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Эрдўған бугун Саудия Арабистони билан учрашувларини якунлаб, Туркияга қайтади.
LiveБарчаси