Жалолов жанг қиладиган турнирнинг промо ролиги эълон қилинди (видео)

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс уюшмасининг (WBC) ўз расмий саҳифасида Энг оғир вазн тоифасида британиялик жаҳон чемпиони Тайсон Фюри ҳамда WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони украиналик Александр Усик ўртасидаги жангнинг промо ролиги эълон қилинди.

Роликда икки боксчини ҳам турли хил образларда кўриш мумкин.

Маълумот учун, Фюри ва Усик шу йилнинг 17 февраль куни тўқнаш келади. Жанг Саудия Арабистони пойтхати Ар-Риёдда бўлиб ўтади. 

Қайд этиш жоиз, Усик-Фюри жанг қиладиган оқшомда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади. Ўша куни унга черногориялик Дилан Прашович рақиблик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Александр Усик Тайсон Фюри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг