Жалолов йўқ! Ўзбекистоннинг бокс бўйича ЖЧ учун таркиби эълон қилинди
Спорт
−
21 Октябрь 2021
30112Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 2021 йилдаги энг муҳим иккинчи мусобақа Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби расман эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ташкил этиган матбуот анжуманида маълум қилинди.
48 кг:
Нодиржон Мирзаҳмедов
51 кг:
Ҳасанбой Дўсматов
54 кг:
Шаҳобиддин Зоиров
57 кг:
Миразизбек Мирзаҳалилов
60 кг:
Абдумалик Халаков
63,5 кг:
Мужибулло Турсунов
67 кг:
Асадхўжа Мўйдинхўжаев
71 кг:
Шаҳрам Ғиёсов
75 кг:
Саиджамшид Жафаров
80 кг:
Одилжон Аслонов
86 кг:
Шоҳжаҳон Абдуллаев
92 кг:
Мадиёр Саидраҳимов
+92 кг:
Лазизбек Муллажонов
Ушбу рўйхатдаги боксчилар Марат Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби ва федерация раҳбарияти томонидан танланган.
Осиё ва Жаҳон чемпиони, Олимпиада ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров терма жамоа сардори бўлиши маълум қилинди.Шунингдек, тадбирда Куба бокс федерацияси президенти Альберто Пуиг, бош мураббий Роландо Асебаль, Олимпиада ва Жаҳон чемпионлари – Хулио Ла Круз, Энди Круз ва Рониэль Иглесиас иштирок этди.Эслатиб ўтамиз, мусобақа соврин жамғармаси 2,6 миллион долларни ташкил қилади. Олтин медаль соҳибларига 100 минг АҚШ доллари, кумуш медаль эгаларига 50 минг АҚШ доллари, бронза медаль совриндорларига эса 25 минг АҚШ доллари мукофот сифатида тақдим этилади.
Маълумот учун, бокс бўйича Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 24 октябридан 6 ноябрига қадар Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15