Жаҳоннинг энг яхши клублари рейтингида ўзбек жамоалари қуйи поғонани банд этди

Спорт

image

Қаршининг “Насаф” клуби Ўзбекистон клублари ичида Жаҳоннинг энг яхши клублари рейтингида юқори поғонада қайд этилди. Бу ҳақда футбол тарихи ва статистикаси Халқаро федерацияси (IFFHS) ўз рейтингида маълум қилди.

Рейтингда “Насаф” 88 очко билан 201-ўринни эгаллади. Бу борада “Навбаҳор” 83 очко тўплаб, 221-, “Пахтакор” эса 51 очко билан 496-поғонада қайд этилди. 

Рейтингни Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби бошқариб бормоқда. Мадрид клуби ҳисобида 371 очко мавжуд. Кейинги ўринларни “Манчестер Сити” ва “Байер” клублари эгаллади. Кучли бешликка “Аталанта” ва “Боруссия” якун ясаб берди.

Саудиянинг икки гранд клуби “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Наср” топ-100'га киришни уддалади. “Ал-Ҳилол” рейтингда 40-, “Ал-Наср” эса 71-ўринда қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Насаф Навбаҳор Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made