Жаҳонгир Отажонов яна уйландими?
Маданият-санъат
−
23 Февраль
89201Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг яна бир бор оила қургани ҳақида хабарлар ва никоҳ маросимидан эканлиги айтилаётган фотосурат тарқалди. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ санъаткорнинг маъмури билан боғланди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу фотосурат анча эски.
“Бу анча аввалги сурат. Ким нима мақсадда суратни тарқатганини билмаймиз. Жаҳонгир Отажоновнинг ўзи ҳозир Тошкентда эмас”, дейди у.
Шунингдек, маъмур суратдаги аёлни танимаслиги, Отажонов у билан турмуш қургани ёки ажрашгани ҳақида маълумотга эга эмаслиги ва хонанданинг шахсий ҳаётига оид бошқа маълумотларни очиқлай олмаслигини билдирди.
Маълумот учун, Жаҳонгир Отажонов 1978 йил 29 сентябрда Хоразм вилоятида туғилган. Айрим маълумотларга кўра, санъаткорнинг 3 нафар фарзанди бор. Унинг рафиқаси эса матбуотда кўриниш бермайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Отажонов Ички ишлар ходимларини ҳақорат қилгани учун судланганди.
LiveБарчаси