Жаҳонгир Отажонов ишини кўриб чиққан судья вафот этди
3-саҳифа
−
18 Декабрь 2023
87569Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси Темуржон Юсупов вафот этди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси Темуржон Юсуповнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Темуржон Юсупов 2021 йилда хонанда Жаҳонгир Отажоновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиққанди. Ўшанда Отажоновнинг Шайхонтоҳур туман судида Ички ишлар ходимларини ҳақорат қилгани бўйича иши кўриб чиқилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь