Жаҳон сайёҳлари оқими сони 1,5 миллиардга етди
Бу қизиқ
−
21 Январь 2020
3799Жаҳон сайёҳлари сони 2018 йилга нисбатан 54 миллионга кўпайиб, 1,5 миллиардга етди. Бу ҳақда БМТ ҳузуридаги Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) хабар бермоқда.
Бу ўтган йилга нисбатан 4 фоизга кўпдир дейилади ташкилот маълумотида. Туристик оқимнинг ошиши кетма-кет ўн йилдан бери кузатилмоқда. UNWTO’нинг прогнозига кўра, ушбу суръат 2020 йилда ҳам сақлаб қолинади. Бу “туризм ҳозирги ноаниқлик шароитида иқтисодиётнинг етакчи ва барқарор сектори эканлигини тасдиқлайди”. Ташкилот жорий йил хорижий сайёҳлар оқими 3 фоиздан 4 фоизга ошади деб ҳисобламоқда. Энг кўп ташриф буюриладиган жойлар деб Токиода ўтадиган Олимпия ўйинлари ва Дубайда намойиш қилинадиган Expo-2020 кўргазмаси бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ўтган йили дунёнинг барча минтақаларида халқаро ташрифлар сони кўпайган. Бироқ Brexit каби омиллар, жаҳондаги энг қадимги туроператор Thomas Cook’нинг банкрот бўлиши, геосиёсий ва ижтимоий кескинлик ва глобал иқтисодиётнинг пасайиши бу борадаги суръатнинг 2017-2018 йилларга нисбатан анча секинлашишига сабаб бўлган. Бу Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасида энг кўп намоён бўлади.
Халқаро ташрифлар сонининг энг юқори ўсиш суръати Яқин Шарқда (ўтган йилга нисбатан 8 фоиз), Осиё-Тинч океани минтақасидаги ўсиш 5 фоиз, Европа 4 фоизни ташкил этмоқда. 2019 йилда Европа мамлакатлари 743 миллион хорижий сайёҳларни қабул қилди. Бу дунё бозорининг 51 фоизини ташкил этади.
Сайёҳларни қабул қилиш бўйича етакчи учликка Франция, Испания ва АҚШ давлатлари кирган.
Сарвар Анвар ўғли